Om ФРАНЦУЗ, ЎЗБЕК ВА РУС ТИЛЛАРИДА
Монографияда замонавий фразеологиянинг лингвомаданий масалаларига бағишланган хориж ва ўзбек тилшуносларининг назарий манбалари, француз, ўзбек ва рус тилларидаги фразеологик луғатлар, интернет-ресурслардан олинган матнлар асосида тадқиқ этилган. Оламнинг фразеологик манзараси доирасида мезуратив фразеологизмларнинг лисоний хусусиятларини турли тизимли тиллар мисолида қиёсий-типологик аспектда очиб бериш, таркибининг семантик-корреляцион жиҳатларини таҳлил қилиш, этимологик манбаларини аниқлаш ҳамда мазкур тил бирликларининг ўзига хос тизим эканлигини асослаш лингвомаданий алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади. Тилшуносликнинг муҳим масалаларидан бири бўлган мезуратив фразеологизмларни француз, ўзбек ва рус тилларида чоғиштириб ўрганилган, уларнинг умумий ва дифференциал ҳолатларини аниқланган, семантик-структур жиҳатларини фарқланган, этнолингвистик хусусиятларини таҳлил қилинган, халқларнинг ўзаро маданий алоқалари натижасида юзага келган байналминал ҳамда универсал мезуратив фразеологизмларнинг этимологиясини илмий тадқиқ этилган.
Vis mer