Om БОЛАЛАРДА ОҒИЗ БЎШЛИҒИ ШИЛЛИҚ ҚАВАТИ КАСh
Монография тиш касалликлари, жумладан, болаларда оғиз шиллиқ қавати касалликлари билан оғриган болаларда нормал микрофлора ва оғиз бўшлиғининг маҳаллий иммунитети ўртасидаги муносабатларни баҳолаш усулига бағишланган. Оғиз бўшлиғи туб ва факультатив микроорганизмларининг сифат таркибини аниқлаш ва уларнинг тиш касалликлари билан оғриган болаларда ва амалда соғлом болаларда маҳаллий иммунитет кўрсаткичлари билан қиёсий жиҳатдан алоқадорлиги бўйича тадқиқот натижалари келтирилган.Монография Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти илмий-тадқиқот ишлари режасига асосан бажарилган.Монография стоматологлар, микробиологлар, иммунологлар ва илмий тадқиқотчилар ҳамда тиббиёт олий ўқув юртлари магистрантларга мўлжалланган.
Vis mer