Om Эфир мойларининг табиий манбалари
Монографияда эфир мойларининг табиий манбалари ва улардан эфир мойларини ажратиб олиш усуллари, эфир мойлари таркибини ва уларнинг хоссаларини ўрганиш, озиқ-овқат саноати, тиббиёт, парфюмерияга тадбиқ этилиши баён этилган. Эфир мойли ўсимликларнинг таркибини сифат ва миқдор жиҳатдан ўрганиш ўсимлик таркибида эфир мойларининг тўпланиш қонуниятларини ўрганиш имконини беради. Эфир мойларидан парфюмерия мақсадларида фойдаланиш имкониятлари уларнинг кимёвий таркибига кўра баҳоланди. Ўзбекистонда ўсадиган ўсимликлардан ажратиб олинган эфир мойлари асосида озиқ-овқат саноати, тиббиёт, парфюмерия маҳсулотларини ишлаб чиқишнинг иқтисодий томонларини баҳолаш имкониятлари, валюта ҳисобига олиб келинадиган эфир мойлари ўрнига Ўзбекистонда ишлаб чиқилган эфир мойларидан фойдаланиш имкониятлари тўғрисида малумотлар келтирилган. Монографияни тайёрлаш давомида мавзуга оид аввалги ва энг янги маълумотлар, жумладан, хорижий адабиётлар, илмий мақолалар ва тезислар ўрганиб чиқилган ҳамда таҳлил этилган. Шунингдек, муаллифлар томонидан олинган янги илмий натижалар ҳам келтирилган.
Vis mer