Om ЗАРАФШОН ДАРЁСИ ЎРТА ОҚИМИ ҲАВЗАСИ ЛИШАЙi
Монографияда Зарафшон дарёси ўрта оқими ҳавзаси лишайникларининг тарқалиши, биологик, экологик ва географик хусусиятлари кенг ёритилган. Ўрганилган ҳудудда лишайникларни ҳар бир географик элементлар ва ареологик гуруҳлари бўйлаб тарқалиш хусусиятлари очиб берилган.Тадқиқотлар ҳавзаси давомида Зарафшон дарёси ўрта оқими лихенофлорасини Ўрта Осиёнинг бошқа минтақалари лихенофлораси билан қиёсий таҳлили келтирилган. Зарафшон дарёси ўрта оқими ҳавзаси локал лихенофлораларнинг географик таҳлили ўрганилган. Бундан ташқари лишайникларининг ҳаётий шакллари, экологик субстратлар бўйича тарқалиши ва атроф-муҳит намликка муносабатига кўра тақсимланиши келтирилган. Атмосфера таркибидаги радионуклидларни биомониторинг қилишда лишайниклардан фойдаланиш усуллари ишлаб чиқаришга жорий этилган. Монография лихенолог, ботаник, биолог мутахассислари, олий ўқув юртлари талабалари, магистрантлар, докторантлар, табиатни муҳофа қилиш, ўрмончилик билан шуғулланувчи мутахассислар ҳамда табиатшунослар учун мўлжалланган.
Vis mer