Om Япон тили иероглифларини
Давлатларнинг миллатлараро интеграцияси, мамлакатлараро иқтисодий, ижтимоий-маданий алоқаларнинг ривожланиши етакчи тиллар қаторида япон тилини ҳам ўрганишни тақозо этмоқда. Япон тилини халқаро стандартлар даражасида замонавий педагогик ва ахборот-коммуникацион технологиялар ёрдамида ўрганиш дунёнинг етакчи университетлари, тил марказлари ва илмий-изланиш муассасаларида тадқиқ қилиниб келинмоқда. Япон иероглифларнинг ўқитишда мавжуд морфемик бирликларни образли тарзда ҳикоя асосида миллий контекстда ишлаб чиқиш ва компьютер имитацион модел орқали талабага тақдим этиш орқали ўқув жараёнини қулай ва самарали ташкил қилиш амалий жиҳатдан асосланган. Шу орқали малакали кадрлар тайёрлашда муҳим омил ҳисобланган таълим сифатини ва самарадорлигини ошириш, олий таълим муассасаларида бўлажак мутахассисларни билим, малака ва кўникма ҳосил қилиш жараёнида мустақил таълим мазмунини ишлаб чиқиш ва педагогик изланишлар олиб бориш долзарблиги асосланган.
Vis mer