Om Мустақиллик даври ўзбек луғатчилигида ти
Жаҳон тилшунослиги фаннинг турли йўналишлари ҳамда бўлимларида тил ва маданият муштараклиги муаммосига алоҳида эътибор қаратмоқдаки, бунда лингвокультурология йўналишининг махсус соҳа сифатида ривожланаётганлиги, айниқса, эътиборга молик. Умумлингвистик луғатларда тил ва маданият муштараклиги масаласи кенг қамровли ифода топаётганлиги билан бир қаторда, махсус лингвокультурологик луғатларнинг ҳам яратилаётганлиги, энциклопедик манбаларнинг вужудга келаётганлиги дунё миқёсида тараққиётнинг бардавомлигини маданият, маънавият белгилаши билан боғлиқ. Ўзбек тилшунослиги ҳам ўзининг кейинги давр ривожида ўзбек миллий тили, тилшунослигининг четлаб ўтилган ёки давр талаблари даражасига кўтарилмаган, тадқиқ қилинмаган ёки махсус ўрганилмаган ҳодисаларини тезкорлик билан ўрганишга, лексикографик талқинларда яқин ўтмишда юзага келган лингвомаданий ва лингвомаънавий бўшлиқни тўлдиришга катта аҳамият бермоқда.Моҳиятга шу нуқтаи назардан ёндашилганда мазкур тадқиқот учун танланган "Мустақиллик даври ўзбек луғатчилигида тил ва маданият муштараклиги муаммоси" мавзуси билан боғлиқ масалалар ҳозиргача долзарб.
Vis mer