Om Халқ оғзаки ижодида ранг символикаси.
Фольклор асарларининг тили том маънода рамз ва тимсоллар тилидир. Фольклордаги рамз ва тимсолларни англаш хар кандай асар моҳиятига етиш имконини яратади. Фольклордаги рамзлар тизимида ранг билан боғлиқ образлар дунёнинг барча халкларида кенг ёйилиб, анъанавий шаклга кирганлиги билан алоҳида ажралиб туради. Ранглар табиатда барча нарсаларнинг туси, белгисини фарклаш имконини беради. Фольклор ва санъатга кўчгач эса инсон кўнглида туғилувчи турли кайфият, хис-туйғуларни, онгда уйғонган ўй-кечинмаларни, хаётда юз берувчи турфа вокеа-ходисаларни бадиий ифодалаш воситаси сифатида кўлланилади.Мазкур рисола фольклоршунослар, этнографлар, талабалар хамда халкимизнинг миллий кадриятлари билан кизикувчи китобхонларга мўлжалланган.
Vis mer