Gjør som tusenvis av andre bokelskere
Abonner på vårt nyhetsbrev og få rabatter og inspirasjon til din neste leseopplevelse.
Ved å abonnere godtar du vår personvernerklæring.Du kan når som helst melde deg av våre nyhetsbrev.
Мустақил ўқув фаолиятнинг педагогик имкониятлари, анъанавий таълим бериш воситаларининг имкониятларидан бир қанча кўрсаткичлари буйича анча устун туради. Мустақил ўқув фаолият кўргазмалиликни таъминловчи турли техникавий воситаларни машқ қилиш тузилмалари хамда талабалар билимини текшириш воситаларининг имкониятларини сифат жиҳатдан юқори даражада ўзида мужассамлаштиради. Бўлажак физика ўқитувчиларини тайёрлашда мухим бўлган, талабаларнинг мустақил ўқув фаолиятларини ва касбий малакаларини ривожлантиришга қаратилган,
Ушбу йилда буюк мутафаккир, давлат арбоби ва саркарда Соҳибқирон Амир Темур Кўрагон бин Муҳаммад Тарағай Баҳодир таваллудининг 685 йиллиги улуғ байрам сифатида нишонланди. Бу ўзбек халқининг ўз миллий қадриятлари ва маънавиятини тиклаш йўлидаги дадил қадами ҳамдир. Шу муносабат билан инсоният тарихида ва Шарқ цивилизациясида улкан из қолдирган Амир Темурнинг маънавий меросини ўрганиш шарқона ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти қуриш йўлида саъй-ҳаракат қилаётган мамлакат учун ниҳоятда долзарбдир.Соҳибқирон Амир Темур ва бошқа темурий шаҳзодалар ўз шахсий ҳаётларида ислом тасаввуфини эътиқод сифатида қабул қилиб, унинг назарий асосларини чуқур эгаллаган ва сиёсий фаолиятларида унга бевосита амал қилганлар. Тасаввуф шайхлари ва машҳур уламоларини ўз давлат арконлари қаторига қўшиб, уларнинг фикрларидан муҳим сиёсий масалаларни ҳал қилишда фойдаланганлар. Темурнинг ҳукмронлик йилларида Баҳовуддин Нақшбанд, Шайхзода Абу Саид Шайх Қосими Анвор, Шайхзода Низомиддин, Шайх Садриддин, Исҳоқи Ардабели сингарилар яшаган ва жаҳонгирнинг ҳурматини қозонганлар Ушбу йилда буюк мутафаккир, давлат арбоби ва саркарда Соҳибқирон Амир Темур Кўрагон бин Муҳаммад Тарағай Баҳодир таваллудининг 685 йиллиги улуғ байрам сифатида нишонланди. Бу ўзбек халқининг ўз миллий қадриятлари ва маънавиятини тиклаш йўлидаги дадил қадами ҳамдир. Шу муносабат билан инсоният тарихида ва Шарқ цивилизациясида улкан из қолдирган Амир Темурнинг маънавий меросини ўрганиш шарқона ҳуқуқий давлат, фуқаролик жамияти қуриш йўлида саъй-ҳаракат қилаётган мамлакат учун ниҳоятда долзарбдир.Соҳибқирон Амир Темур ва бошқа темурий шаҳзодалар ўз шахсий ҳаётларида ислом тасаввуфини эътиқод сифатида қабул қилиб, унинг назарий асосларини чуқур эгаллаган ва сиёсий фаолиятларида унга бевосита амал қилганлар. Тасаввуф шайхлари ва машҳур уламоларини ўз давлат арконлари қаторига қўшиб, уларнинг фикрларидан муҳим сиёсий масалаларни ҳал қилишда фойдаланганлар. Темурнинг ҳукмронлик йилларида Баҳовуддин Нақшбанд, Шайхзода Абу Саид Шайх Қосими Анвор, Шайхзода Низомиддин, Шайх Садриддин, Исҳоқи Ардабели сингарилар яшаган ва жаҳонгирнинг ҳурматини қозонганлар
Мазкур монографияда мустақил фикрлаш маданиятининг моҳияти, турлари, вазифалари, воситалари, шакллантириш ва ривожлантириш методлари, шартлари, мезонлари, кўрсаткич ва даражалари, ўзига хос хусусиятлари хақида илмий асосга эга далилларга таянган холда фикр юритилган. Муаллиф ўқув жараёнида мустақил фикрлаш маданиятини тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитлари хақида мулоҳаза юритар экан, бу борада йўл қўйилаётган камчиликларни таҳлил қилган. Мазкур монографияда касбий тайёргарлик жараёнида талабаларнинг тафаккур маданиятини ривожлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича амалий тавсиялар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати берилган.
Ушбу монографияда бўлажак мутахасcиснинг коммуникатив маданияти ижтимоий зарурати, коммуникатив маданияти асосида Олий таълим ўқитувчиларини фаолиятга тайёрлаш методикаси, коммуникатив маданият методлари,муаммога доир тажриба-синов ишлари мазмуни, натижалари тўғрисида сўз юритилади.Ишнинг алоҳида бўлимида бўлажак мутахассисларда профессионал мулоқот маданиятини ривожлантиришга оид давлат таълим стандарти (ДТС) талаблари ва олий таълим муассасаларига оид анъанавий ёндашув орасидаги;профессионал маҳорат, киришувчанлик қобилиятига бўлган ўсиб борувчи талаблар ва улардаги малака даражаси мазмуни ва амалий-технологик тизими самарадорлиги очиб берилган.Монографиядан бўлажак мутахасcиснинг коммуникатив маданияти масалаларига қизиқадиган педагоглар, мустақил тадқиқотчилар ва магистр ва бўлажак ўқитувчилар фойдаланишлари мумкин.
Abonner på vårt nyhetsbrev og få rabatter og inspirasjon til din neste leseopplevelse.
Ved å abonnere godtar du vår personvernerklæring.