Gjør som tusenvis av andre bokelskere
Abonner på vårt nyhetsbrev og få rabatter og inspirasjon til din neste leseopplevelse.
Ved å abonnere godtar du vår personvernerklæring.Du kan når som helst melde deg av våre nyhetsbrev.
Мазкур монографияда ўзбек адабиётининг салмоқли қисмини ташкил этувчи достон жанридаги изланишлар, унда ижодкор услуби, индивидуаллиги, бадиий тил ва поэтик синтаксиснинг поэтик мазмун ҳамда шаклни ифодалашдаги ўрни масалалари ёритилган. Монография адабиётшунослар, илмий изланувчилар, магистратура ва бакалавриат талабаларига, шунингдек, кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Монографияда ал-Ҳаким ат-Термизийнинг маърифатпарварликка оид қарашларидан имон-эътиқодлилик, бағрикенглик, мустаҳкам ирода, пок қалблилик, виждонлилик омилларининг юксак маънавиятли шахсни тарбиялашдаги аҳамияти кўрсатиб берилган, аллома томонидан эътироф этилган "Илм-нурдир" маърифатпарварлик қарашларидан таълим жараёнида фойдаланишнинг назарий имкониятлари ҳақида фикр юритилган. Жумладан, ал-Ҳаким ат-Термизий асарларидаги маърифатпарварликка ундовчи ғоялар туркумлаштирилиб, таълим жараёнида фойдаланишнинг педагогик имкониятлари оила, жамоа, устоз ва шогирд муносабатлари катта аҳамиятга эга. Шу билан бир қаторда талабаларнинг дарс ва дарсдан ташқари машғулотларида аллома педагогик меросидан фойдаланиш мавзунинг долзарблигини белгилайди. Монография бакалавриятнинг бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш йўналиши ҳамда Педагогика назарияси ва тарихи (фаолият турлари бўйича), Педагогика ва психология магистратура мутахассисликлари талабаларига мўлжалланган.
Туризм ихтисослиги бўйича таҳсил олаётган магистратура талабаларининг аксарият қисми туристик ҳудудларни бошқариш органларининг миллий ва маҳаллий бошқармаларида фаолият кўрсатишади ва улар рақобатбардош туристик ҳудудларни шакллантириш стратегияларига оид билимларга эга бўлишлари зарур. Рақобатбардошликни ҳисоблаш методологияси, туризм статистикасининг халқаро стандартлари, туризмга тизимли ёндашув, рақамли тафовут, барқарор ривожланиш концепцияси каби билимларни эгаллашда айни дарслик қўл келади.
Мазкур монографияда ХХ асрнинг 60-йилларида ўзбек болалар адабиётига кириб келган С.Барноевнинг серқирра ҳамда самарали ижодий меросини монографик тарзда ўрганиш ва унинг мисолида шу давр болалар адабиёти ҳақидаги хулосаларни умумлаштириш, адибнинг болаларга бағишланган шеърий, насрий ва публицистик асарлари, улардаги фақат шу ижодкорга хос табиий соддалик, бетакрор фазилатлар, адибнинг болаларбоп қилиб ёза билиш санъаткорлигини тадқиқ этиш кўзда тутилган. Зеро ўзбек болалар адабиётини ривожлантириш, жаҳон болалар адабиёти даражасига олиб чиқишдек хайрли ишларга муҳим ҳисса қўшиб келаётган шоир ва адиблар ижодини тадқиқ этиш жуда муҳим. Монографиядан болалар адабиёти билан қизиқувчилар, тадқиқотчилар, бакалавр талабалар ва магистрлар, докторантлар фойдаланишлари мумкин.
Монографияда Бухоро вилояти Бухоро туманидаги топонимик обектлар тарихий-лингвистик, этимологик жиҳатдан таҳлил қилинган. Шунингдек, топонимларнинг морфем хусусиятлари - тузилиши ва таркиби тўғрисидаги илмий маълумотларга алоҳида эътибор қаратилган. Рисоланинг кириш қисмидан эса туманининг маъмурий тузилиши, табиати, аҳолиси, хўжалиги тўғрисидаги маълумотлар ўрин олган. Монографияда туман топонимик обектларининг мавзулаштирилган рўйхати ҳам ўрин олган. Ушбу китоб тилшунос, этнограф ва тарихчи мутахассисларга, шунингдек филология, география ва тарихшунослик йўналишларида таҳсил олаётган талаба ҳамда магистрантларга, қолаверса, ўлка тарихи, топонимикасига қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Abonner på vårt nyhetsbrev og få rabatter og inspirasjon til din neste leseopplevelse.
Ved å abonnere godtar du vår personvernerklæring.